Бугун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вазирнинг биринчи ўринбосари – “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров “Оқсув-Деҳқонобод” сув йиғиш иншооти қурилиши билан танишди.
Ушбу лойиҳага кўра, қишлоқ аҳоли пунктларигача 183 км ва 310,0 км узунликдаги ички сув тармоқлари, 2 та 500 м3 лик сув сақлаш ҳовузи, 1 та сув тақсимлаш иншоотларининг қурилиш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги расмий телеграм каналида маълум қилинди.
Қурилиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари билан параллел равишда олиб борилиши белгиланган.
Объектга 268,4 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 226.4 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 234.65 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди.
Лойиҳанинг 2-босқичи якунига етгач, Деҳқонобод туманининг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқдаги қарийб 113 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.