Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонОлий суднинг Telegram-боти орқали матнли, овозли ва...

Олий суднинг Telegram-боти орқали матнли, овозли ва видеомурожаатларни юбориш имконияти яратилди

Ушбу имконият Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Шу билан бирга, мазкур бот орқали юбориладиган мурожаатлар турли шаклдаги файл кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

Telegram-бот фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига судларга мурожаат этишда қўшимча имконият ва қулайликларни яратиш, суд ишларини ўз вақтида кўриб чиқиш, суд ишларини кўриш вақтида турли сансалорликларга йўл қўймаслик, бюрократик тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, шунингдек суд органларида коррупция ҳолатларига қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Унда ҳар бир мурожаат ҳисобга олинган бўлиб, масъул ходимлар мурожаатларнинг статистикаси билан танишиш, мурожаатларни назорат этиш, жавоб берилмаган мурожаатларни кўриш имкониятига эга. Шу билан бирга, ботда масъул ходимларга жавоб берилмаган мурожаат тўғрисида эслатиб туриш функцияси мавжуд.

Бугунги кунда Telegram-ботда фойдаланувчилар учун апелляция, кассация ва бошқа шикоятларни кузатиб бориш, суд ҳаражатларини ҳисоблаш калькулятори функциясини қўшиш, эълон қилинган суд қарорлари билан танишиш ва суд тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор қўшимча имконият ва хизматларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ботни Telegram мессенжерининг қидирув майдонига @suduzbot номини киритиш орқали топиш ёки http://t.me/suduzbot ҳаволаси орқали унга тўғридан-тўғри ўтиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз