Бош саҳифаМуҳимОлий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш истагини...

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш истагини билдирган талабгорлар диққатига!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сон қарорига мувофиқ 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун талабгорлар чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлишлари лозим.

Ҳозирда Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ҳар ойда 2 маротаба ташкил этилмоқда.

Айни вақтда ноябр ойида бўлиб ўтадиган имтиҳонлар учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланган бўлиб, декабр ойи учун рўйхатга олиш давом этмоқда.

ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш истагини билдирган талабгорлар my.gov.uz сайти орқали чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунда декабр ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтадиган тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш 29-ноябрга қадар, иккинчи ярми учун 5-декабрга қадар давом этади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз