Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди вазир лавозими учун кўриб чиқилди
Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Депутатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Мажлисда депутатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзодини ҳам кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.