Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонОлис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар...

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қилдиҚонунчиликка кўра, 2021 йил 1 июлдан:

  • болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;
  • олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:
      • ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
      • “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;
      • давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;
      • 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз