Бош саҳифаҲудуд 24ФарғонаОлтиариқда велосипед бошқариб кетаётган чет эл фуқаросини...

Олтиариқда велосипед бошқариб кетаётган чет эл фуқаросини Nexia II ҳайдовчиси уриб юборди

Хабар берилишича, 2 июнь куни соат 10:10 атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Италия фуқароси А.У. ҳалок бўлди. Мазкур ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

ЙТҲ Олтиариқ тумани «Азимобод» маҳалласидан ўтувчи 4П-148А Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси — Бағдод вилоятида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.А. велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли чет эллик аёлни уриб юборган.

Оқибатда у турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят ички ишлар бошқармаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз