Уч ҳафтадан буён давом этаётган ўрмон ёнғинлари Калифорниядаги “олтин васвасаси” номи билан машҳур бўлган Гринвилл шаҳрини буткул вайрон қилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, “Дикси” ёнғини шаҳарга тунда етиб келган ва икки соат ичида уни буткул вайрон қилган.
“Associated Press”нинг хабар қилишича, шаҳардаги ёқилғи қуйиш шохобчаси, бар ва меҳмонхона ҳам ёниб кетган.
Гринвиллга одамлар, асосан, ХИХ аср ўрталарида кўчиб келишган. Уларнинг аксариятини бу ерга “олтин васвасаси” етаклаб келган. Шаҳардаги айрим бинолар бундан 100 йил олдин қурилган. Ҳозир унда 1,1 минг одам истиқомат қилади.
Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти маълумотига кўра, айни пайтда “Дикси” ёнғини 112,5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Аланга 60 дан ортиқ бинони йўқ қилган, яна 12 мингдан ортиқ бино хавф остида.
Хабарда айтилишича, ёнғин майдонининг 35 фоизи ўчирилган, 13 августгача аланга тўлиқ назорат остига олиниши режалаштирилган.