Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариOLX.даги “ориятсиз овчилар”

OLX.даги “ориятсиз овчилар”

OLX – бу муайян давлатларда онлайн майдон хизматларини тақдим этувчи эълонлар платформаси. У одамларни товар ёки хизматларни сотиб олиш, сотиш ва алмаштириш орқали бирлаштиради. “OLX” ёрдамида ҳар бир киши мобил мосламасидан ёки компьютердан эълонларни жойлаштириши мумкин. Бу қувонарли ва қулай албатта. Бироқ…

Бундан ким қандай мақсадда фойдаланишига боғлиқ. Айни замонга келиб, турли онлайн хизматлар ниқоби остидаги беҳаё хизматлар, афсуски, кўпайиб бормоқда.

Мавзу қанчалик нозик бўлмасин, уни тилга олдикми, борини айтайлик. Эндигина 23 баҳорни қаршилаган, ҳали турмушга чиқмаган Дилара (исм ва жой номи шартли)нинг оилавий шароити оғир эди. Боз устига талаба, ўқишини тамомлаши учун ҳали яна бир йил бор. У ўйлаб-ўйлаб ишлашга қарор қилди ва интернет тармоғидаги “OLX” платформаси орқали ўзига “маъқул келган бир иш” топди.

Ҳа, агар, ҳалол ишлаганида эди… Иши, топиши ёмон эмасди.

Аммо у ўтган кунлари, тотган қийинчиликларини тез унутди. Қўлига келиб турган ҳалолига қаноатсизлик қилди. Иш жойидан бошқача йўлда ҳам фойдаланса бўлишини идрок қилиб, ўйлаганини амалда қўлламоқчи бўлди.

Тошкент шаҳридаги “Д-соғломлаштириш маркази”нинг СПА салонида иш бошқарувчи бўлиб ишлаётган Д.Юнусованинг хизмат вазифаси  салонга келган мижозлардан массаж хизмати учун тўланадиган ҳақ ва массажчи қизлар улушини бериш тартибларини ушлаб, бу ердаги ишларга бош-қош бўлиб туришдан иборат эди.

Тошкентдаги олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси бўлган Дилара бу ерга келаётган мижозлар ҳамда қизлар билан тиллашиб салонда қўшмачилик ишларини ҳам амалга ошириш мумкинлигини ўйлади-ю, бу ишнинг ҳаромлиги, на шариат, на қонун уни ёқлашини хаёлига келтирмади. У салонга онлайн эълон асосида келаётган ўзи каби “ориятсиз овчилар”га массажнинг ғайритабиий усулларидан сўзлаб, уларни ҳаром йўлга чалғитиш билан бирга пулини шилишни бошлади.

Ижтимоий тармоқларда бир қарашда анчайин табиий кўринган бу каби “ов” жамиятда Дилара каби боқиманда авлод занжирини яратаётгани билан асоратли иллатдир. Аммо қонун тақиқлаган ҳар қандай иллатнинг иси чиқмай қолмайди.

Инчунун, ориятини йўқотган бу қизнинг кирдикори ҳам фош бўлмай қолмасди. Оқиб келиб турган мўмай даромаддан ўзгани тан олмай, кўзини шира босган Дилара навбатдаги мижозларни қабул қиларкан, массажнинг бир қанча усуллари борлигини айтиб ишваланди. Мижозлар энг яхши массажни таклиф этаркан, унинг “сир-синоатлари”ни тушунтириб ўтди.

— Нархи қанча бўлади буни энди?

— Ҳар бир кишига 700 минг сўмдан.

Мижозлар 1 400.000 сўм пулни ташлашди-ю массажчи қизлар орасидан ўзларига маъқул келганини танлашди.

  1. 400.000 сўмдан кўзи қувнаган Д.Юнусова бу галги мижозлар холис иштирокчилар, бўлаётган ишлар эса махсус рейд тадбири эканлигини билмасди, албатта.

Орадан ярим соатлар ўтиб-ўтмай марказга ташриф буюрган ИИБ ходимлари Д.Юнусовадан бу ерда нималар содир бўлаётганлигини сўрашди.

Бамайлихотир, “қизлар массаж билан шуғулланишяпти”, дея жавоб қилган Диларанинг сўзларини ичкаридаги шармандали ҳолат афсуски инкор этди.

Тарихда отасининг изнисиз остона хатлашга ҳад қилолмаган қизларимизнинг айримлари бугунга кунга келиб нималарни қилиб юришибди, деган ачинарли савол қалбингни тирнайди.

Халқимизда шундай доно мақол бор: “Ким қилмагайким тортмагай. Ўзи қийинчилик важидан талаба ҳолида иш ва пул топишни мақсад қилган, ҳалол-ҳаромни унутган “ориятсиз овчи” Д.Юнусова суд томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, қонунда кўрсатилган жазога тортилди.

Қайдам, балки унинг “одам” бўлиши учун шугина кифоя қилар. Буни эса вақт кўрсатади.

Акром АРИПОВ,
Олий суд бош консультанти

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз