Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонОролнинг қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди

Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди

Самолётлар, делтапланлар, юзлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва минглаб мутахассислар. Қуриган денгиз тубида чўл ўсимликларини етиштириш учун навбатдаги мавсум бошланди.

Бу эса, ўз навбатида, денгизнинг қуриган қисмидан зарарли туз ва чанглар кўтарилишига тўсқинлик қилади. 2018 йил декабр ойидан ушбу дастурга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббус билан 2018 йил декабр ойида ушбу дастур бошланган эди.

Ўтган даврда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизининг қуриган қисмида 1 миллион 620 минг гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилди. Оролқумда 2023 йил давомида яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз