Мен бир нафар вояга етмаган фарзандимни моддий таъминоти учун суд қарорига асосан алимент тўлайман, узоқ муддатга бетоб бўлиб алимент тўлай олмадим шу сабабли алиментдан қарздорлик юзага келди, қарздорликни тўлашга имконим йўқ, шу қарздорликдан озод бўлиш мумкинми?
Алимент тўловчининг даъво аризасига биноан суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги сабабли алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этилиши мумкин.
Шунга асосан касаллик вақтида тўпланган алимент қарздорини тўлашдан озод қилиш бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволга Мадад ННТ масъул ходими Исломбек Абдираҳимов жавоб берди.