ЯнгиликларМаҳаллийЎзбекистонда умумий қуввати 1 474 мегавват бўлган 7 та янги электр станция...

Ўзбекистонда умумий қуввати 1 474 мегавват бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилган

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида юртимизда умумий қуввати 1 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:

➖Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

➖Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

➖Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

➖Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img