Бўлимимиз томонидан Поп туман халқ таълими тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига риоя этиш аҳволи ўрганилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорининг 1-бандида, бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 — 3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йил 16 апрелдан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш белгиланган бўлса-да, туман халқ таълими бўлими томонидан 2020 йилнинг 1 апрелдан 16 апрелга қадар бўлган давр учун директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан 43 та умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг базавий таъриф ставкаларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган ойлик устама маблағлари белгиланган тартибда тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш якуни бўйича туман халқ таълими бўлимга 2020 йил
1 апрелдан 16 апрелга қадар бўлган давр учун директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман халқ таълими бўлимига қарашли умумталим мактаблари ўқитувчиларига тўланиши лозим бўлган ойлик устамаларни тўлаб бериш чораларини кўриш бўйича тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан тумандаги 43 та умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига жами 49 377 352 сўм ойлик устама маблағлари тўлаб берилишига эришилди.
Азамат Жўраев,
Поп туман адлия бўлими бошлиғи