Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
- 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
- 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб топилади.