Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонПрезидент хонадонларда ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт...

Президент хонадонларда ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт энергия учун минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинишини айтди

Шавкат Мирзиёев Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда водийдан бошлаб, энди хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинишини айтиб ўтди. Ҳозирда тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 295 сўмдан ҳисобланади.

Ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари замонавий кўмир когенерациясини (яъни, бир пайтда иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни) жорий қилишга масъул бўлади.

Мисол учун, жорий йилда Андижон, Қувасой, Қўқонда, Янги Андижон ва Эко Фарғона массивларида когенерация лойиҳалари амалга оширилади.

Барча ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги айтилди.

Шунингдек,  водийда йилига 120 миллион куб метр газ сарфлаётган 170 та иссиқхона, 64 та ғишт ва оҳак корхоналарини кўмирга ўтказишни тезлаштириш топширилди.

Мутасаддиларга  йил якунига қадар 500 та кўп қаватли уйларнинг энергия тежамкорлигини ошириш бўйича топшириқ берилди.

Бунинг ҳисобига водийда 400 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилса бўлади. Ҳозирда биноларни иситишга 2-3 баравар кўп энергия сарфланмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз