Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Йиғилишда рақамли технологиялардан тўлиқ фойдаланилмаётгани танқид қилинди.
Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.
Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.