Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Жараёнлар қизғин давом этмоқда.
Ҳафта давомида 5 та партия ҳам пленумларда президентликка бўлажак номзодларни тавсия қилди:
-
- Ўзбекистон Экологик партияси — Нарзулло Обломурадов;
- “Адолат” СДП — Баҳром Абдуҳалимов;
- “Миллий тикланиш” ДП — Алишер Кадиров;
- Ўзбекистон Халқ демократик партияси — Максуда Варисова;
- ЎзЛиДеП — Шавкат Мирзиёев.
Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади. Сайловга 45 кун қолганида (9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.