Ўзбекистон прокуратураси ходимлари сони 755 нафарга кўпаймоқда. Бу ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги президент фармонида назарда тутилган.
Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида бешинчи Бош прокурор ўринбосари лавозими (Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимидан ташқари) ташкил этилмоқда, шунингдек, Бош прокурор ўринбосарининг жавобгарлик соҳаси ҳам ўзгармоқда. Бошқарма ва бўлимлар сони 35 тадан 39 тага кўпаймоқда.
Шу билан бирга Бош прокуратура сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда прокуратура органларидаги тайинловларга оид асоссиз ва ҳақиқатга туғри келмайдиган хабарлар тарқатилаётганини билдиради. Шу боис, фақатгина Бош прокуратура расмий манбаларидаги хабарларга таяниш сўралмоқда.