Россия Президенти Владимир Путин дунёда глобал зиддиятлар келиб чиқмаслигига умид қилишини билдирди. Давос (Швейцарияда ўтказилган Бутунжаҳон иқтисодий форумида онлайн иштироки чоғида Россия раҳбари акс ҳолда цивилизация якун топиши мумкинлигини башорат қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
«ХХ йилда дунёвий муаммоларни ҳал қилишга тайёргарлик ва ҳамжиҳатликнинг етишмаслиги сабабли Иккинчи жаҳон уруши келиб чиққан эди. Ҳозир бундай қизғин зиддиятга ҳожат йўқ, деб умид қиламан. Акс ҳолда цивилизация ниҳоя топиши мумкин» — деди Президент.
Россия раҳбарининг айтишича, вазият тасаввур қилиб бўлмас даражада ўзгариб кетиши, катта инқироз юз бериши, ҳамма ҳаммага қарши кураша бошлаши мумкин. Путин, шунингдек, бугунги вазиятни ўз кўлами, муқаррар таҳдидларига кўра, ўтган асрнинг 30-йиллари билан таққослади: «Бу вазият билан келишиш ҳам, келишолмаслик ҳам мумкин» дея фикр билдирди.
Путин цивилизациянинг ниҳоясини башорат қилди
