QazAvtoJol компанияси фойдаланишга тайёр бўлган пуллик участкалар сонини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform хабар қилди.
Бугунги кунда “Нур-Султан – Павлодар”, “Чимкент – Ўзбекистон чегараси” (Тошкент), “Щучинск – Кокшетау”, “Қапшағай – Талдиқорған”, “Чимкент – Тараз”, “Тараз – Қайнар”, “Чимкент – Қизилўрда” участкалари пуллик йўллар қаторига қўшилишга тайёр. Бу ҳудудлар барча зарур жиҳозлар билан жиҳозланган. Мазкур участкаларни ишга тушириш тўғрисидаги буйруқлар лойиҳалари давлат органлари томонидан маъқулланган”, дейилади QazAvtoJol компанияси хабарида.
I тоифали ушбу йўл участкаларида пуллик йўлларни жорий этиш 2021 йил 1 октябрдан синов режимида, 2021 йил 1 ноябрдан фойдаланишга топширилади.
Хабарда таъкидланишича, 2013 йилда биринчи “Нур-Султан – Щучинск” пуллик участкаси жорий қилинганидан буён пуллик йўллар учун тўловлар ставкаси ўзгармади ва ўзгаришсиз қолади. II тоифали йўллар учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда.