Бош саҳифаМуҳимРасмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда «Чияли шифохонасида чақалоқлар...

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда «Чияли шифохонасида чақалоқлар музламоқда» сарлавҳали хабарлар тарқалди

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилди.

Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли бўлинмаси, яъни қишлоқ участка шифохонасида 2022 йил 11 декабрь куни соат 03:30 да электр энергиясида узилиш кузатилган. Аммо иссиқлик таъминотида узилиш бўлмаган.

Шифохонада 4 кун аввал жами 7 нафар аёл фарзандли бўлган, 11 декабрь соат 12:00 да уларнинг 6 нафарига уйга жавоб берилган. 1 нафар аёл чақалоғи билан Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига кўчирилган. Ҳозирда она ва болаларнинг саломатлиги яхши, шифокорлар назоратига олинган

Айни пайтда шифохонада электр таъминоти тикланди. Муассаса қўшимча электр генератори билан таъминланди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз