Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева маълум қилди:
Президент қарори билан хотин-қизлар реабилитация марказлари оптималлаштирилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурига ўтказилади. Эндиликда улар давлат муассаси сифатида фаолият кўрсатади. 1 та Республика маркази, 14 та вилоят маркази ва 14 та намунавий минтақалараро марказ, жами 29 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилади.
Марказлар давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.
Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак.
Мурожаат қилганларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган.
Қонунчилигимизда зўравонликнинг 4 та тури бор: жисмоний, жинсий, руҳий, иқтисодий зўравонлик. Лекин бизнинг таҳлилларимиз оилавий-маиший зўравонлик ҳолалари ҳам кўп учраётганлиги ва бунга етарлича таъриф берилмаётганини кўрсатмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юқори турувчи органларга 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш борасида таклифларини киритди.
Мурожаатлар таҳлилига кўра оилавий зўравонлик эр-хотин ўртасида доимий келишмовчилик туфайли — 1889 та ҳолатда;
учинчи томон аралашуви туфайли зўравонлик — 457 та ҳолатда
ота-она ва фарзанд ўртасида зўравонлик — 101 та ҳолатда аниқланган.
2021 йилда:
Аёлларга нисбатан зўравонлик ўтказган 508 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилди
Хотин-қизларга зўравонлик ҳолатларининг 73 фоизи уларнинг оилаларида содир этилгани аниқланди.
Зўравонликдан жабр кўрган 11 300 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди.
«Реабилитация марказлари орқали хотин-қизларга турли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Мисол сифатида жорий йилнинг ўтган вақти давомида Марказларга мурожаат қилган 4205 нафар фуқаронинг 1 991 нафарига психологик, 1524 нафарига ҳуқуқий, 115 нафарига тиббий ёрдам берилди. 100 нафарига ҳужжатларини қайта тиклашда, 24 нафарига суд ва бошқа идораларда вакиллик, 89 тасига ҳимоя ордерини олиш, 362 тасига бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кунга қадар зўравонликдан жабр кўрган 11 300 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида 9400 та оила яраштирилди, 6658 та оиладаги низолар бартараф этилди.
2021 йилда аёлларга зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 598 та иш кўрилиб, 508 нафар шахсга айблов ҳукми чиқарилган. Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 73 фоизи уларнинг оилаларида содир этилган.
2021 йил 1 июндан бошлаб «ҳимоя ордери» нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳам профилактик ҳисобга олинади».