Ўзбекистон меҳмондўст давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади. Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Welcoming Countries Rank-2023 тегишли рейтинги эълон қилинди.
Рейтингни тузишда қанча фуқароларнинг мамлакатга визасиз кириши ёки уни келганида олиши мумкинлиги ҳисобга олинган. Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди. Республикага 139 та давлат фуқаролари визасиз режимда ташриф буюриши мумкин.
Рейтингда бир ўринга бир нечта давлатлар ҳам тўғри келади. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
Тожикистон 49-ўрин;
Қирғизистон 53-ўрин;
Қозоғистон 54-ўрин;
Туркманистон ва Афғонистон 82-ўрин.