Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонРеспубликадаги қувурларнинг 35 фоизи эскиргани сув йўқотилишига...

Республикадаги қувурларнинг 35 фоизи эскиргани сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда

Республикадаги қувурларнинг 35 фоизи эскиргани сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди.

Унинг айтишича, энди лойиҳалар нафақат вилоят кесимида, балки туман ва маҳаллалар кесимида танланади. Бу лойиҳалар аҳоли, депутатлар билан кўриб чиқилади.

“Ҳозирда жуда кўп уй-жой мавзелари қурилмоқда. Лекин уларнинг қанчалик сув билан таъминлангани — жиддий масала. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз, натижада самарасиз инвестицияларга йўл қўймаймиз.

Соҳада тендерларни ўтказиш, пудрат ташкилотларини танлаш жараёнлари шу йилдан бошлаб фақат онлайн ўтказилади, инсон омили тўлиқ чиқарилади.

Энг катта муаммолардан бири — сувнинг йўқотилиши. Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, уларни алмаштириш керак. Бу борада белгиланган вазифалар албатта бажарилади. Сув иншоотларида ҳам янги, энерегиятежамкор ускуналар ўрнатилади”, деди Соҳиб Саифназаров.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз