Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия ЦВСИГдан 13 киши Ўзбекистонга олиб келинди

Россия ЦВСИГдан 13 киши Ўзбекистонга олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қатор ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий мамлакатларда турли мураккаб вазиятларга тушиб қолган кўплаб фуқароларимизни мамлакатимизга олиб келмоқда.

Ана шу йўналишдаги фаолият давом эттирилиб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан 13 нафар юртдошимиз 23 январь куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик ва тушунтириш тадбирларини ўтказиб, улар доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз