Буюк Британиядан ватанига қайтган Россия фуқаросида коронавируснинг янги штамми аниқлангани маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот маҳкамаси хабар берди.
“Роспотребнадзор” вакиласи Анна Попованинг билдиришича, айни пайтда бу касаллик билан оғриган бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда. Маълумотларга кўра, у Янги йил арафасида Россияга қайтган ва бу касалликдан тўла соғайган. Попованинг айтишича, айни пайтда бемор организми ушбу вирусни ишлаб чиқаришдан тўхтаган.
Мутахассислар Россияда рўйхатдан ўтган вакциналар ушбу янги штаммнинг ҳам олдини олишда хизмат қилиши мумикнлигини таъкидлашган.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири 2020 йилнинг 14 декабрь куни мамлакатда коронавируснинг янги штамми аниқлангани ҳақида хабар қилган. Одатий штаммга қараганда 72 % юқумлироқ экани айтилган бу вирус айни пайтга қадар дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатида аниқланган.
22 декабрдан бошлаб, Россия ва Буюк Британия ўртасидаги авиақатновлар вақтинча тўхтатилган.
Россияда ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди
