Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонРоссиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?

Россиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича – иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;
  • меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;
  • Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз