Яқинда Россиянинг “Вектор”Давлат илмий маркази ходимларининг коронавируснинг 2020 йил декабрда Британияда аниқланган янги штаммининг суратини олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон манфаатлари бўйича назорат Федерал хизмати ўз веб-сайтида хабар берди.
Микроскоп остида олинган мазкур фотосурат марказ ходимлари томонидан янги штаммнинг хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар доирасида яратилган.
Маълумотларга қараганда, янги штамм марказ ходимлари томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” вакцинаси самарадорлигига таъсир қилмайди.