— Мен яқинда нотариал идорада битим расмийлаштирмоқчи эдим. Ҳужжатнинг айрим жойларида устидан ручка билан бўяб ёзилиб, тўғриланган жойлари бор экан. Ушбу ҳужжат билан мен битимни расмийлаштира оламанми?
Рузиев Мирза Суюнович
— Йўқ, сиз битимни расмийлаштира олмайсиз. Нотариуслар томонидан битимни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларда қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек, қаламда ёзилган ҳужжатлар, бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар ҳамда факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Саволга Қамаши туманида хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муминова Дилбар Буриевна жавоб берди.