Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСайёр қабулдан сўнг фуқарога шифохонада даволаниши учун...

Сайёр қабулдан сўнг фуқарога шифохонада даволаниши учун кўмаклашилди

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев  Янгиер шаҳри “Маърифат” МФЙда сайёр қабул ўтказган эди. Сайёр қабулда фуқаро Г.О. “Аёллар дафтари”да рўйхатда туришини, айни пайтда саломатлиги яхши эмаслигини айтиб, кардиологияда даволаниши учун амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат Янгиер шаҳар адлия бўлими иш юритувига олиниб, фуқарога ёрдам бериш чоралари кўрилди. Ҳозирда Г.О. Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида бепул даволанмоқда.
— Адлия органларига раҳмат, саломатлигимни тиклаб олишим учун менга катта ёрдам беришди, — дейди Г.О.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз