Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, турмушидан ажрашган аёл бошқа бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, уни яқинларидан яшириш мақсадида тўғилажак фарзандини Самарқанд туманида яшовчи аёлга 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган. Жорий йилнинг 5 июнь куни аёл 3 кунлик чақалоқ қизи учун олдиндан келишилган пулни олаётган вақтида далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши Самарқанд вилояти Оқдарё тумани судида кўриб чиқилган.Судда аёл ўз айбига тўла иқрор бўлган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан, 57-моддани қўллаб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.