Бош саҳифаҲудуд 24СамарқандСамарқандда автомобил газ баллони портлаши оқибатида бир...

Самарқандда автомобил газ баллони портлаши оқибатида бир киши вафот этган

Самарқандда газ қуйиш шохобчасида газ баллонидан чиққан чақнаш оқибатида бир киши вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, 2023 йил 25 февраль куни соат 11.00ларда Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган «Камалак» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида, шохобча ишчиси Пастдарғом тумани Гулобод МФЙда яшаган, 1980 й.т. М.З., ушбу шохобчага сиқилган газ қуйиш мақсадида келган ҳайдовчи 1994 й.т. Ҳ.Д. бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашинага газ қуяётганда, багаж қисмига ўрнатилган газ балонининг ёрилиб кетиши натижасида чақнаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида МЧЖ ишчиси М.З. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз