Самарқанд вилояти Жомбой туманида 6 январь куни “УАЗ” ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2021 йил 6 январь куни соат 8:00 ларда М-39 халқаро йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 1074-километрида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган “30 G 314 UA” давлат рақам бўлган “УАЗ”нинг мотор қисмидаги электр симларида содир бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.