Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқСамосуд учун Жиноят кодексида қандай жавобгарлик белгиланган?

Самосуд учун Жиноят кодексида қандай жавобгарлик белгиланган?

АОКАда “Самосуднинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Бош прокуратура масъул ходими Шокир Назаров Самосуд пайдо бўлишининг асосий сабаблари ҳақида фикр билдирди.

Унинг фикрича, Самосуд шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлиги эмас, қонунларни билмаслиги ёки била туриб менсимаслигидан келиб чиқмоқда.

“Тергов жараёнларида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, одамлар жаҳл устида ёки ўз хатти-ҳаракатлари қонуний жавобгарликни келтириб чиқаришини билмаган ҳолда самосудга йўл қўяди. Ҳолбуки, жиноят кодексида ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар эканини белгиланган.

Самосуд натижасида киши — кимнидир жазолаш учун айбдланувчига айланиб қолиши мумкин. Агар улар бу орқали кимгадир тан жароҳати етказса, Жиноят кодексининг 104-, 105-, 109-моддалари бўйича чора кўрилишига олиб келади”, деди прокуратура ходими.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз