Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори камайтирилди:
Энди концерт, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этувчи яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар:
I рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 20 баравари (илгари 50 баравари бўлган);
II рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 10 баравари (илгари 25 баравари бўлган);
ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатадиган яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар – БҲМнинг 3 баравари (илгари БҲМнинг 4 бараваридан 7 бараваригача эди) миқдорида давлат божи тўлайди.