Бош саҳифаLife StyleСаратоннинг олдини олувчи ичимлик маълум қилинди

Саратоннинг олдини олувчи ичимлик маълум қилинди

Америкалик олимлар саратоннинг олдини олишда занжабилли чой шифобахш хусусиятга эга эканини аниқлашди. Бу ичимлик қондаги холестерин миқдорини камайтиради, ўз навбатида, бу саратонга чалиниш хавфини пасайтиради. Бундан ташқари, ичимлик бўғимлардаги оғриқни ҳам енгиллаштириш имконига эга. Бу ҳақда АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонасига таяниб lenta.ru хабар бермоқда.

Бир қатор тадқиқотлар натижасига кўра, занжабил илдизи  таркибидаги гингерол моддаси саратоннинг олдини олувчи хусусиятга эга. Олимлар бу жиҳатдан занжабил кўк чойга қараганда икки баравар фойдалироқ эканини аниқлашди.

Тажриба натижасида маълум бўлишича, бир кунда икки граммдан занжабил экстрактини қабул қилган 30 кишида ичимликнинг организмга таъсири туфайли ичак саратони хавфи сезиларли даражада камайган. Занжабил таркибидаги қонни суюлтирувчи салицилат юқори қон босимини назорат қилишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Бундан ташқари, ушбу ўсимликдан оғриқни тўхтатиш ва иммун тизимини мустаҳкамашда ҳам табиий восита сифатида фойдаланиш мумкин.

Аввалроқ, таниқли олим, онколог шифокор Михаил Мяснянкин тирноқларга қараб, саратонни аниқлаш усулини айтган эди. Унинг айтишича, саратон хасталигида тирноқ сиртида жигарранг, қора ранглардаги турли хил чизиқлар пайдо бўлади, тирноқлар мўртлашиб ёрилиши ҳам мумкин. Бундай ҳоллатда тирноқдаги қусурларни бекитиш учун турли бўёқларни ишлатиш онкологик хасталикларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз