Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйларнинг нархи 855,4 млрд. сўмни ташкил этди.
Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
ҳокими ўринбосарининг маълум қилишича, 4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд. сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган.
Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилган. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм.
2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилган.