Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСаудия Арабистони дунёда энг катта ишбилармонлик марказини...

Саудия Арабистони дунёда энг катта ишбилармонлик марказини қуради

Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида Мурабба деб номланган улкан ишбилармонлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон маълум қилган. Нью-Йоркдаги машҳур Empire State Building мажмуасидан 20 баравар катта марказ 2030 йилда қуриб битказилади.

19 квадрат километр майдонни эгаллаган мажмуа 100 мингта хонадон, меҳмонхоналар, минглаб дўкон ва офислар, 80 дан зиёд маданий-кўнгилочар иншоотлар, музей ва университетни ўз ичига олади. Яшил энергетика ва соғлом турмуш тарзи тамойилларига асосланган мажмуада замонавий технологияларнинг сўнгги ютуқлари акс этиши кўзда тутилган.

Мукааб деб аталган осмонўпар бино янги мажмуанинг «ташриф қоғози» бўлиши кутилмоқда. Баландлиги, эни ва узунлиги 400 метрни ташкил қилувчи куб шаклидаги иншоот мисли кўрилмаган дея таърифланган. Ташкилотчилар Нажд меъморий услубида, рақамли ва виртуал технологиялар ёрдамида барпо этиладиган баҳайбат бинода ақлни шоширувчи мўъжизалар жамланишига ваъда берган.

Мурабба – Саудия Арабистонида «Нигоҳ –2030» дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардан биридир.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз