Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСенат аъзолари Олмазор тумани давлат хизматлари марказида

Сенат аъзолари Олмазор тумани давлат хизматлари марказида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров пойтахтимиздаги Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди.

Мақсад – аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш жараёни, халқимизга хизматлардан фойдаланишда яратилган шарт-шароитлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан яқиндан танишиш.

ДХА директори ўринбосари Н. Мухаммадиев Сенат аъзоларига Марказда яратилган шароитлар, онлайн навбат, компьютер тизимлари, фуқароларнинг кутиш вақтини мазмунли ўтказиш учун қилинган ишлар намойиш қилинди. Хизматлардан фойдаланувчи сифатида жорий этилган тизимга баҳо берилди.

Ташриф давомида фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг соҳага оид фикрлари тингланди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз