Бош саҳифаМуҳимСенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 5 февраль кунига...

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 5 февраль кунига белгиланди

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги;

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз