Бош саҳифаМуҳимСенаторлар сони 100 нафардан 65 нафарга қисқаради,...

Сенаторлар сони 100 нафардан 65 нафарга қисқаради, Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтади — Янги Конституциядаги ўзгаришлар

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда.

Мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонуннинг 65 фоиз матни халқ таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги айтилди.

“Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилади” – деди мажлисда маъруза қилаётган Олий мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.

Янгиланаётган Конституция лойиҳасида Сенатни ихчамлаштириш, Сенаторлар сонини амалдаги 100 нафардан 65 нафарга қисқартириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Конституцияда шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги белгиланмоқда.

Ушбу қоида заррача айби йўқ шахсга нисбатан айбдор сифатида қараш каби сарқитлардан ҳоли этишга қаратилган.

Янги Конституцияда Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилиши тартиби ҳам белгиланмоқда.

Шунингдек, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилади.

Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини илгари суриш фақатгина сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган. Янги киритиладиган тартибга кўра, барча сиёсий партия фракцияларининг Бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз