Бош саҳифаМуҳимШахсий мақсадларда қўшиқ эшитиш ҳеч қандай ҳақ...

Шахсий мақсадларда қўшиқ эшитиш ҳеч қандай ҳақ тўлашни талаб қилмайди

Сўнгги кунларда бир қатор ижтимоий тармоқларда айрим блоггерлар томонидан Андижон шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шахобчаси (кафе) томонидан хонандалар Ж. Аҳмадалиев ва Ҳ. Собировларнинг қўшиқлари уларнинг рухсатисиз, ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги туфайли суд томонидан 60 млн сўм миқдорида жаримага тортилганлиги ўринсиз танқид қилинмоқда.

Бу эса ўз навбатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан республика ҳудудида амал қилаётган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликнинг нотўғри талқин қилинишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2006-йил 20-июлда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ошкор қилинган асардан шахсий мақсадларда муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади. Яъни, Сиз фойда олишни ёки бошқа моддий манфаатдорликни кўзламаган ҳолда исталган хонанданинг ижросини тинглашингиз мумкин. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсий мақсадларда қўшиқ эшитиш ҳеч қандай ҳақ тўлашни талаб қилмайди.

Бироқ, фойда олиш мақсадида ўзганинг интеллектуал мулки тушлик ёки кечки овқат билан бирга мижозларга пулланганда мулк эгасидан рухсат олиш талаб этилади.

Юқорида келтирилган ҳолатда эса умумий овқатланиш шахобчаси фойда олиш мақсадида мазкур хонандаларнинг қўшиқларидан ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда рухсатсиз фойдаланилган. Шу туфайли, ушбу кафе жаримага тортилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз