Сардоба туман адлия бўлимига “САЙХУН ШАМОЛИ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан келиб тушган мурожаат бўлим ваколати доирасида ўрганилди.
Ўрганиш даврида маълум бўлдики, 2019 йил 15 июль куни “САЙХУН ШАМОЛИ” масъулияти чекланган жамияти ва Сардоба туман ободонлаштириш бошқармаси ўртасида пудрат шартномаси тузилган. “САЙХУН ШАМОЛИ” МЧЖ томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса-да, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган қурилиш ишлари учун 62 727 857 сўм маблағ тўлаб берилмаган.
Сардоба туман адлия бўлимининг Оқолтин туманлараро иқтисодий судига «САЙХУН ШАМОЛИ» МЧЖ манфаатини кўзлаб киритган даъво аризаси суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, туман ободонлаштириш бошқармасидан 62 727 857 сўм пул маблағини ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Сардоба тумани адлия бўлимининг саъй-ҳаракати билан яна бир мурожаат қаноатлантирилди, тадбиркорни қийнаб келаётган муаммога ҳуқуқий ечим топилди.
Илҳом Юнусов,
Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи