Бош саҳифаМуҳимШавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев кеча Озарбайжонга амалий ташриф билан борди. Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Озарбайжон етакчиси 2 март куни мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Озарбайжон ушбу тузилмага самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. Тизимли ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 фоиздан зиёдга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик саноати ва ипакчилик каби устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди. Нефть-газ, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтган биринчи Ҳудудлар форуми доирасида қўшма Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз