Бош саҳифаМуҳимШавкат Мирзиёев Энтони Блинкенни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Энтони Блинкенни қабул қилди

 

Суҳбат аввалида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен давлатимиз раҳбарига Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий экани қайд этилди.

Инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасида эришилган муваффақиятлар алоҳида эътироф этилди.

Ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан Стратегик ҳамкорлик бўйича самарали мулоқотни илгари суриш ва турли даражаларда сермаҳсул алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш  масалалари муҳокама этилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни, шу жумладан мамлакатимизда ёшларга инглиз тилини ўқитиш ва малакали ўқитувчиларни тайёрлаш дастурларини фаоллаштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди. Куни кеча “АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари” (“С5+1”) форматида ўтган вазирлар учрашувининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.

Минтақа мамлакатларининг барқарор тараққиётига кўмаклашиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш, “яшил” энергетикани ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш каби йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) йиғилишига муҳим аҳамият берилмоқда.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида кенг халқаро ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ушбу мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашишига ва гуманитар инқирознинг авж олишига йўл қўйиб бўлмаслиги, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш учун БМТ майдонидан фаол фойдаланиш зарурлиги, шунингдек, тинчлик жараёнига ва Афғонистон иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш учун минтақавий инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги айтилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз