Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, Қарши туманидаги «Янги Батош» маҳалласида бўлди. У ердаги янги қурилган мактабга кириб, ўқувчилар билан мулоқотда қилди.
«Шундай шароит яратяпмизки, ўқувчилар мактабдан чет тиллари ва ҳунар ўрганиб чиқади. 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади. Агар ҳар бир ёш шундай ўқиб, жамиятда ўз ўрнини топса, Ўзбекистонимизга мустаҳкам замин бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент мазкур мактабдаги қашқадарёлик ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, ҳозирда Қашқадарё мактаблар сони бўйича республикада биринчи ўринда турганини, ўқитувчиларнинг ойлиги оширилганини таъкидлади.