Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонШавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июн, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 900 га яқин киши.

Ҳиндистон ҳукумати расмий баёнотида айтилишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган “Коромандел экспресс” поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали – Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз