Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонШавкат Мирзиёев: Одамларга даромад берсак, жамиятда жиноят...

Шавкат Мирзиёев: Одамларга даромад берсак, жамиятда жиноят бўлмайди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев секторлар фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди.

— Сурхондарёнинг ички имкониятларидан фойдалансак, одамларнинг дардига дармон бўла оламиз. Имконимиз, маблағимиз, вилоятнинг шароити ҳам бор. Лекин ҳалигача уйғонмаяпсизлар. Энди ҳамма раҳбарлар маҳалла, хонадонларга кириб, тадбиркорлар билан ишлайди. Мен нега “маҳаллабай”, “мижозбай” деяпман? Одамларда ишонч ҳосил қилсак, 10 нафар ёшнинг бандлигини таъминласак, оиланинг бир бош сигири иккита, юзта товуғи 120-200 та бўлса, ўшанда даромад бўлади, турмуши ўзгаради. Одамларга даромад берсак, жамиятда жиноят бўлмайди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз