Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Президент аввал Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.
Ташриф давомида давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.