Бош саҳифаМуҳимШавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида музокаралар...

Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Бугун Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокараларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари кўрилди.

Президентлар Мисрнинг “Назар-2030” стратегик режаси ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этдилар.

Шавкат Мирзиёев Миср Президентини Иқлим ўзгариши бўйича  СОР-27 халқаро саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Бешта аниқ йўналишда – газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик қилишга келишилди.

Энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрни боғлаб турган транспорт йўлакларини ривожлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Араб тили мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон Президенти 2024 йилда Арабшунослик глобал форумини биргаликда таклиф этиш ташаббусини илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз