Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонШерзод Шерматов: “Республикада 80 мингдан зиёд ортиқча...

Шерзод Шерматов: “Республикада 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор”

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблар даражаси, уларга қўйилган талаб, Президент Мурожаатномасида таълим сифати борасида белгиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

“Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

“Қизил мактаблар” — таълим сифати жуда паст бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — “қизил мактаблар” сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.

Яъни бошқа тумандан “қизил мактаб”га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50 фоиз устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100 фоиз устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.

Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор”, деди Халқ таълими вазири.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз